Линклар

Нетаняҳу коалиция тузишга киришди


Исроил бош вазири этиб тайинланиши кутилаётган Бенямин Нетаняҳу ашаддий миллатчиларнинг “Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Авигдор Либерман билан ҳукмрон коалиция тузиш борасида дастлабки келишувга эришди.

Расмийларнинг билдиришича, янги келишувга мувофиқ Авигдор Либерман Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллайди.

“Исроил бизнинг уйимиз” партияси етакчиси Либерман арабларга қарши чиқишлари билан танилган. Бундан ташқари Либерман Исроил ҳукуматининг фаластинликлар билан тинчлик эвазига ер алмашиш сиёсатига ҳам кескин қаршилик қилиб келмоқда.

Коалицион ҳукумат тузиш борасида дастлабки келишув имзоланган бўлса-да, Ликуд партияси парламентда кўпчиликни ташкил этиш учун бошқа партияларни ҳам янги ҳукуматга қўшилишга кўндириши лозим.
XS
SM
MD
LG