Линклар

logo-print

Покистонда яна АҚШ юкларига ҳужум бўлди


Покистон шимол-ғарбида жангарилар Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари таъминоти учун ишлатиладиган автоулов масканига ҳужум уюштирди.

Бу сўнгги икки кун ичида Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда халқаро кучларга мўлжалланган юкларга уюштирилаётган иккинчи ҳужумдир.

Полициянинг билдиришича, 50 ка яқин жангари Пешовар яқинида жойлашган автоулов масканига ҳужум қилиб, камида 10та юк машинасига ўт қўйган.

Покистонда жангарилар ҳужумлари тобора авж олиб бораётгани боис АҚШ Афғонистондаги халқаро кучлар таъминоти учун муқобил йўлларини топиш уринишларини жадаллаштирди.

XS
SM
MD
LG