Линклар

logo-print

Ливан Сурияда элчихона очди


Ливан ҳукумати таниқли дипломат Мишел эл-Кҳоурийни Суриядаги элчиси этиб тайинлади.

Сурия ҳукумати ўтган йил декабр ойида Байрутда ўз элчихонасини очган эди.

Бундан 60 йил муқаддам Франциядан ўз мустақиллигини эълон қилган Сурия ва Ливан ўртасида шу пайтгача дипломатик алоқалар йўлга қўйилмаган эди. Бироқ ўтган йилнинг октябр ойида ҳар иккала томон ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатишга оид келишувга имзо чекди.

2005 йил Байрутда Ливан собиқ Бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлдириб кетилгандан сўнг, Ливан-Сурия муносабатлари янада кескинлашган эди.
XS
SM
MD
LG