Линклар

logo-print

Покистон: намойишчилар мақсадига эришди


Покистон ҳукумати ишдан четлатилган Олий суд раиси Ифтихор Чаудҳурийни ўз лавозимига қайта тиклашга розилик берди.

Бу ҳақда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний халққа қилган мурожаати чоғида маълум қилди.

- Покистон президенти ва ўз номимдан шу пайтгача ишдан бўшатилган барча ҳакамлар, жумладан, Олий суд раиси Ифтихор Чаудҳурийнинг ўз лавозимига қайта тикланганини эълон қиламан. 21 март куни суднинг амалдаги раиси истеъфога кетгандан сўнг, Ифтихор Чаудҳурий ўз лавозимига қайта киришади. Бу ҳақдаги маълумотнома дарҳол қабул қилинади, деди Покистон Бош вазири.

Ҳукумат қароридан сўнг мухолифат раҳбари Навоз Шариф пойтахт Исломободди режалаштирилган оммавий намойишларни бекор қилди.

Олий суд раиси Ифтихор Чаудҳурий мамлакат собиқ президенти Парвез Мушарраф томонидан ишдан бўшатилган эди.
XS
SM
MD
LG