Линклар

Астрияда зўравон ота судланмоқда


Ўз қизини 24 йил мобайнида ертўлада сақлаб¸ ундан 7 фарзанд кўрган австриялик Жозеф Фритзл устидан маҳкама жараёни бошланди.

Жозеф Фритзлга қўйилаëтган айблар орасида¸ ертўлада янги туғилган боласини ўлдирганлик ҳам бор. Бундан ташқари Фритзл Элизабет исмли ўз қизини зўрлаганлик, қул сифатида тутқунликда сақлаганлик ва бошқа бир қатор жиноятларда ҳам айбланмоқда.

73 ёшдаги Фритзлнинг адвокати у ўзига қўйилаётган айбловларнинг аксарини тан олишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG