Линклар

logo-print

ЕИ Беларус санкцияларини муҳокама қилмоқда


Брюсселга тўпланган ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Беларус президенти Александр Лукашенко режимига нисбатан жорий қилинган санкциялар тақдирини муҳокама қилмоқдалар.

ЕИ Лукашенко режимини мамлакатда инсон ҳуқуқларини поймол этганликда айблаб, 2006 йилда бу давлатга қарши санкциялар жорий қилган ва Лукашенко ҳамда бир нечта расмийнинг ЕИ ҳудудига киришини таъқиқлаб қўйган эди.

Бироқ расмий Минск ўтган йил давомида бир нечта таниқли мухолифатчини озод этгандан сўнг, ЕИ Беларусга нисбатан жорий қилинган айрим санкцияларни юмшатди.

ЕИ Ташқи ишлар вазирлари бугунги учрашувда ушбу санкцияларни кучда қолдириш ёки уларни бекор қилиш масаласида қарор қабул қиладилар.
XS
SM
MD
LG