Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:57

Экстрадиция таҳдиди остида


Ўринбой Эргашев бўйича Санкт Петербург суди чиқарадиган навбатдаги ҳукм¸ Россия адлия тизимининг сиëсий жиҳатдан нақадар мустақил эканини кўрсатувчи навбатдаги синов бўлади.
Ўринбой Эргашев бўйича Санкт Петербург суди чиқарадиган навбатдаги ҳукм¸ Россия адлия тизимининг сиëсий жиҳатдан нақадар мустақил эканини кўрсатувчи навбатдаги синов бўлади.

Бедарак йўқолган Абдували қорининг издошларидан бири¸ Тошкент сўрови асосида иккинчи бор ҳибсга олинган Ўринбой Эргашевнинг Санкт Петербург изоляторидаги тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Москвадаги “Фуқаровий кўмак” ташкилотининг марказий осиёлик сиёсий қочқинлар ишлари бўйича дастури раҳбари Елена Рябинина фикрича¸ Ўринбой Эргашевнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниш хавфи сақланиб қолмоқда:

- Албатта¸ унга нисбатан экстрадиция хавфи бор. Қолаверса¸ у халқаро қонунларга қарши Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши мумкин бўлган биринчи шахс эмас. Лекин бизнинг ҳимоя тактикамиз яхши ишлаб чиқилган ва бу иш беради деб ўйлайман, дейди Елена Рябинина.

Ҳуқуқ ҳимоячиси фикрича¸ Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Ўринбой Эргашевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун ҳаракат қилмоқдалар. Зеро¸бундан аввал ҳам Россия федерал муҳожирлик хизматига қочқинлик мақоми сўраб борган Ўринбой Эргашев олти ой ҳеч бир сабабсиз қамоқда сақланган.

Бу адолатсизлик ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан судда ошкор қилингач, Эргашев шу йилнинг 3 февралида қамоқдан озод қилинган эди. Лекин унинг озодлиги бир соатга ҳам бормади¸ дейди адвокат Ольга Цейтлина.

- Суд уни озод қилди ва шу жойнинг ўзида яна қамоққа олишга санкция берди, дейди Эргашевнуци ҳимоя қилаëтган Ольга Цейтлина.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Рябинина эса Ўринбой Эргашевнинг яна қамоққа олинганлиги сабабини бундай изоҳлади:

- Уни панжара ортидан ҳали чиқармай туриб, шу вақтнинг ўзидаëқ прокуратура вакили Ўринбой Эргашевни яна қамоққа олиш ҳақидаги прокуратура қарорини судга тақдим қилди.

Маълум бўлишича¸ Ўзбекистон суди уни қамоққа олиш ҳақида 2 март куни қарор қабул қилган экан. Бу қарор Интерполга берилган. Аслини олганда¸ унинг яна қамоққа олиниши Россия қонунига зид эмас.

Лекин прокуратура вакили уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақидаги қарорни тақдим этмади. Бироқ шунга қарамасдан, уни яна илгари ўтирган изоляторига олиб бориб қўйишди, дейди Елена Рябинина.

Адвокат Ольга Цейтлина фикрича¸ Ўринбой Эргашевнинг яна қамоққа олиниши халқаро қонунларга зиддир:

- Агар Ўзбекистон судининг қарори тақдим қилинган бўлса¸ бу тўғри, лекин бу ҳолат Европа Конвенцияси 5 - моддасининг қўпол равишда бузилишидир. Қочқинлик мақоми учун ариза берган одамни қамоққа олиш мумкин эмас, дейди Ольга Цейтлина.

1995 йилнинг 24 августида Тошкент аэропортида ғойиб бўлган андижонлик Абдували қорининг издошларидан бири эканлиги айтилаётган 52 ёшли Ўринбой Эргашев 2005 йилда таъқиблардан қочиб Россияга келди.

У қурилиш фирмаларининг бирида Камаз ҳайдовчиси бўлиб ишлади. Шу билан бир вақтда Россия Федерал муҳожирлик хизматига сиёсий қочқинлик мақоми сўраб аризалар берди. Лекин у ердан кетма-кет рад жавоби олди.

Асоссиз рад жавоблари учун хизмат амалдорлари билан бир неча бор судлашди ҳам. Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг сўрови билан у олти ой олдин Москва вокзалида қамоққа олинди.

Ўринбой Эргашев Ўзбекистонда ваҳҳобийлар диний гуруҳларини тузганликда ва конституциявий тузумни ағдариб, халифалик давлати барпо қилишга уринганликда айбланмоқда. Лекин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Рябинина бу айбловлар тўқиб чиқарилганини айтади.

- Бу мутлақ диний мотивдаги иш. Ўринбой Эргашев ўз динига Ўзбекистон ҳукумати истаганидан кўра кучлироқ эътиқод қилгани учунгина айбдор, дейди россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Рябинина.
XS
SM
MD
LG