Линклар

Қарор президентларга қолди


Дунë давлатлари Молия вазирлари¸ бугун яқин тарихда кўрилмаган глобал кўламдаги инқироздан чиқиш учун бирлашиб иш кўришга эҳтиëж сезмоқдалар.

Дунë давлатлари Молия вазирлари¸ бугун яқин тарихда кўрилмаган глобал кўламдаги инқироздан чиқиш учун бирлашиб иш кўришга эҳтиëж сезмоқдалар.

Дунëнинг ривожланган 20 давлати Молия вазирлари иқтисоднинг глобал миқëсда сустлашишини тўхтатиш учун қўлдан келган барча чораларни ишга солишга аҳд қилдилар.

- Ҳозир жаҳонда биз дуч келган глобал инқирознинг бир неча авлод ҳаëтида мисли кўрилмаган улкан синов эканини англаб етмаган бирор одам йўқ.

Бу иқтисоди ривожланган 20 давлат Молия вазирлари йиғилишига мезбонлик қилаëтган Британия Молия вазири Алистэр Дарлинг баëнотидир.

Бундай баëнот¸ аниқроғи у тасвирлаган вазиятнинг нақадар жиддийлигини ҳис қилиб турган 20 давлат Молия вазирлари ¸ инқироздан чиқиш йўлини топиш борасида конкрет қадамлар қўйишга келишиб олдилар.

Бу қадамлар орасида иқтисодий ўсиш суръатини қайта жонлантириш ва қарзлар учун устама фоиз миқдорини имкон қадар паст ушлаб туриш каби чоралар бор.

20 давлат молиячилари шунингдек¸ банкларни ҳозирги бўҳронга олиб келган заҳарли активлардан тозалашга қаратилган ягона йўриқнома ишлаб чиқиш¸ Халқаро валюта жамғармасининг муҳтожликка тушиб қолган ҳукуматларга берадиган ëрдамини ошириш ва молия тизимлари ишончлилигини баҳоловчи агентликлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш борасида ҳам келишиб олдилар.

АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер¸ бу жараëнни бир ëқадан бош чиқариш¸ қабилида тасвирлади.

- Ҳозир дунë давлатларининг замонавий тарихда мисли кўрилмаган тезлик ва кўламда биргаликда ҳаракат қилаëтганига гувоҳ бўлмоқдасиз. Бугун дунëнинг барча етакчи иқтисодлари катта миқдордаги молиявий дастурларни амалга оширмоқдалар. Инқирозга қарши жавобимиз қанча кучли бўлса¸ ундан чиқиш ҳам шунча тезроқ бўлади¸ деди Лондон анжуманида сўзга чиққан Гайтнер.

Иқтисоди ривожланган 20 давлат Молия вазирларининг Лондон йиғини арафасида Вашингтон бошқа давлатларни ўзидан ибрат олиб¸ иқтисоднинг орқага қараб кетишини тўхтатиш учун катта миқдорда маблағ ажратишга даъват қилди.

Аммо бу чақириқни инкор этган Франция ва Германия каби давлат етакчилари¸ бунинг ўрнига молия бозорлари устидан кескинроқ назорат ўрнатишни таклиф қилдилар.

Лондон учрашувида баҳслашаëтган томонлар¸ Халқаро валюта жамғармасидан ҳозиргача ҳукуматларнинг ўз бюджет сиëсатига киритган ўзгартишларини кўриб чиқиб¸ яна қандай ҳаракатларга эҳтиëж борлиги ҳақда хулоса билдиришни сўрадилар.

Лондон иқтисодиëт институти профессори Ричард Жэкман¸ тараққий қилган 20 давлат вазирларининг иқтисод ўсишини рағбатлантириш учун янада кўпроқ маблағ сарфлаш таклифини рад қилганлари ўз ҳафсаласини пир қилганини айтар экан¸ бундай ҳаракатнинг аввалдан кутилган эканини ҳам қўшимча қилади.

- Молия бозорини тартибга солиш борасидаги ҳамкорлик жуда яхши¸ аммо бу пул борасидаги ҳамкорликка муқобил эмас. Ҳозирда асосий муаммо дунë бўйлаб истеъмол маҳсулотларига нисбатан талабнинг кескин тушиши ва бундай кўламли мауммони фақат дунë давлатлари биргаликдагина ҳал қилишлари мумкин. Бозорни тартибга солишни кучайтириш билан бу муаммони ҳал қилишнинг иложи йўқ¸ дейди лондонлик профессор.

Гарчи иқтисоди тараққий қилган 20 давлат Молия вазирлари бирор жиддий масалада жиддий қарорга келмаган бўлса-да¸ Лондон йиғини иштирокчилари бир-бирларини айблашга берилиб кетмаганларининг ўзи ҳам¸ ижобий ҳолат сифатида талқин этилмоқда.

Халқаро муносабатлар бўйича Лондондаги қироллик институти таҳлилчиси Ванесса Росси¸ шундай фикрдагилардан бири.

- Бугунги йиғин ëмон ўтмади. Ҳар қалай анжуманнинг ўзаро келишмовчиликлар устида тарқаб кетмаганининг ўзи яхшилик аломати ва шу боис бугун молия бозорлари анчагина босиқ бир руҳда иш бошлади. Бугунги йиғинга катта 20 лик раҳбарлари саммити дебочаси деб қараш мумкин – асосий қарорларни 2 апрел кунги саммитдан кутамиз энди¸ дейди Росси Озодлик билан суҳбатда.

2 апрел куни эса¸ АҚШ президенти Барак Обамадан тортиб Россия президенти Дмитрий Медведевга қадар Лондонда йиғилиб¸ Молия вазирларининг бугунги учрашувида бошланган масалалар юзасидан қарор қабул қиладилар.
XS
SM
MD
LG