Линклар

logo-print

Ҳотамий ўз номзодини қайтариб олиши мумкин


Эрон ва Ғарб оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамийнинг июн ойига режалаштирилган президентлик сайловидан ўз номзодини қайтариб олиши кутилмоқда.

Ҳозирда ислоҳотчиларнинг асосий номзоди ҳисобланган Ҳотамий ушбу хабарларни расман тасдиқлагани йўқ.

Муҳаммад Ҳотамий президентлик қилган 1997 - 2005 йиллар мобайнида расмий Теҳроннинг Ғарб билан муносабатлари анча илиқлашди.

Бироқ президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳокимиятга келгач, Эроннинг Ғарб билан муносабатлари қайтадан кескинлашди.
XS
SM
MD
LG