Линклар

logo-print

Туркманбоши пулларининг ҳиди чиқди

  • Абдулла Искандар

Германиядаги энг йирик хусусий банк ҳисобланмиш Deutsche Bank дунë мустабидлари ўз халқидан ўғирлаган пулларни бехавотир сақлаб берадиган банклардан бири сифатида танқидга учраб келмоқда.

Германиядаги энг йирик хусусий банк ҳисобланмиш Deutsche Bank дунë мустабидлари ўз халқидан ўғирлаган пулларни бехавотир сақлаб берадиган банклардан бири сифатида танқидга учраб келмоқда.

Global Witness ташкилоти ëйинлаган янги ҳисоботга кўра¸ Германиянинг Deutsche Bank молия тизими Туркманистон марҳум президенти Ниëзовнинг 3 миллиард долларни яширишига имкон берган.

Янги ҳисоботда айтилишича¸ бу пуллар Туркманистон гази учун Сапармурод Ниëзовнинг Deutsche Bankдаги шахсий ҳисобига ëтқизилган.

Global Witness да эълон қилинган ҳисобот муаллифларидан бири Ампеа Лоссен хонимнинг Озодлик радиосига айтишича¸ Германиядаги энг етакчи молия тизими Deutsche Bank инсон ҳуқуқларини топтаган мустабидга давлатга тегишли пулларни яшириш имконини яратган.

- Deutsche Bank инсон ҳуқуқларини бузаëтган мустабидга коррупция билан шуғулланиш учун ëрдам берди. Deutsche Bank БМТнинг глобал компакт келишуви аъзоси сифатида инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва коррупцияга қарши кураш олиб бориши лозим эди¸ дейди Ампеа Лоссен хоним.

Ампеа Лоссен хонимга кўра¸ Deutsche Bank нинг собиқ мижози Сапармурод Ниëзов инсон ҳуқуқ эркинликларини ўта даражада топтаган мустабид бўлган.

Global Witness гуруҳи 2006 йилдан бери Туркманистоннинг газ сотиш эвазига келган миллиардлаган долларлик маблағлари қаерда сақланаëтгани борасида тафтиш олиб боради.

Гуруҳнинг Германиядаги молиявий тафтиш идораси БАФИН га қилган мурожати самарали бўлди¸ дейди Ампеа Лоссен.

- Биз охир-оқибат Германия молиявий тафтиш гуруҳи БАФИНдан жавоб ола олдик. БАФИН¸ Deutsche Bank ҳисобида Туркманистон пуллари мавжудлигини аниқлади.

БАФИН маълумотларига кўра¸ Deutsche Bank ка пуллар Туркманистон Марказий банкидан келиб тушган. Бу ҳолат пул маблағларининг Туркманистон давлатига тегишли эканлигини тасдиқлайди¸ дейди Global Witness вакили.

Озодлик радиоси туркман хизмати тасарруфидаги маълумотларга кўра¸ марҳум туркманбоши миллиардлаган долларлик маблағларни немис банкида сақлашни маъқул кўрган.

Пул ўтказиш амалиëтларида қатнашган ва кейинчалиик Туркманистондан қочиб кетган собиқ мулозимлар ҳам бу фактларни Озодлик мухбири билан телефон суҳбатида тасдиқлади.

Global Witness ҳисоботида Туркманистон аҳолисининг 60 фоизи қашшоқликда яшаëтгани айтилади.

Газ сотишдан келган катта пул банк ҳисобларида ботил ëтмоқда ва Туркманистон халқига хайри тегмаяпти¸ деган фикр келиб чиқади ҳисоботдан.

- Марказий Осиëдаги энергия заҳираларига бой давлатларида энергия сотишдан келаëтган даромаднинг тор доиралар қўлидагина тўпланиши ва бу давлатлар аҳолиси рўшнолиги учун сира хизмат қилмаслиги бизни жиддий хавотирга солмоқда¸ дейди Global Witness вакиласи.

Туркманистон собиқ президенти Сапармурод Ниëзов жасади тупроққа берилганига ҳам икки йилдан ошди¸ унинг ўрнига келган раҳбариятнинг секин бўлса-да¸ Ниëзов тутумига хос айрим аломатлардан воз кечаëтгани айтилмоқда.

Аммо Ниëзовнинг чет эл банкларида қолган миллиардлик сарвати борасида янги раҳбарият жиддий бош қотирмаяпти¸ дейди Global Witness вакиласи.

Айни пайтда¸ марҳум туркманбоши тарафидан яширилган пулларнинг бир қисми Туркманистонга қайтарилгани ҳақида ҳам Global Witness тасарруфида маълумотлар бор.

- Собиқ мустабиднинг пуллари ҳозир оддий туркманларга фойда келтирмасдан ëтибди. Айни пайтда бу пулларнинг ëмон мақсадларда фойдаланмаслиги ҳам биз учун муҳим¸ дейди суҳбатдошимиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG