Линклар

ЕИ Беларус бўйича қарорни ўзгартирмади


ЕИ Ташқи ишлар вазирлари Беларус президенти Александр Лукашенко ва бир қатор расмийларнинг ЕИга саёҳат қилишига қўйилган таъқиқни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни ўз кучида қолдирди.

Бу ҳақдаги қарор ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг бугун Брюсселда ўтказган учрашуви чоғида қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ Лукашенко ва унинг расмийлари келаси 9 ой давомида ЕИ ҳудуди бўйлаб ҳеч қандай муаммоларсиз саёҳат қилишлари мумкин.

Бироқ Беларусда демократия ва инсон ҳуқуқлари вазиятидан ташвиш билдирган Ташқи ишлар вазирлари Лукашенко режимига нисбатан жорий қилинган айрим санкцияларни ўз кучида қолдиришга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG