Линклар

Калининградда яна бир ўзбек пичоқланди


Россия прокуратураси хузуридаги Калининград вилоят Қидирув-тергов қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, исми ошкор қилинмаган Ўзбекистон фуқароси кўкрагига кўп марта пичоқ санчилгани оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг 30 ёшли фуқароси қотилликни содир этганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Ҳибс қилинган ўзбекистонлик Россияда ишлаш учун рухсатга эга бўлмагани айтилмоқда. Терговчилар қотиллик маҳаллий бир аёл хусусида чиққан жанжал сабаб содир этилганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG