Линклар

Хотамий президентлик сайловида иштирок этмайди


Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Хотамий 12 июнь куни ўтказиладиган президентлик сайловидан ўз номзодини қайтариб олди.

Хотамий бу ҳақдаги баёнотини ўз интернет сайтида эълон қилди. 65 яшар Хотамий қаттиққўллик тарафдори бўлган иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажодга қарши сайлов курашида ислоҳотчилар ўз мақсадига осонроқ эришиши учун шундай қарор қабул қилганини айтди.

Президентлик сайловида ислоҳотчиларнинг яна икки нафар таниқли номзоди, жумладан, собиқ бош вазир Мир Ҳусайн Мусавий ҳам қатнашади. Муҳаммад Хотамий консерваторлар тарафдорларининг бир қисми собиқ бош вазирни қўллаб-қувватлайди деган фикрда.
XS
SM
MD
LG