Линклар

Клинтон Покистон ҳукумати қарорини олқишлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистон раҳбарлари ишдан четлатилган Олий суд раиси Ифтихор Чоудхрийни ўз лавозимига қайта тиклаганини олқишлади.

Давлат котиби фикрича, бу Покистон раҳбарларига Афғонистон чегараси яқинида ўрнашиб олган жангариларга қарши курашга эътиборни кучайтириш имконини яратади.

Ҳиллари Клинтон Олий суд раиси ўз лавозимига қайта тикланишини Покистонда демократияни “барқарорлаштириш” ва қонун устиворлигини таъминлаш йўлидаги “дастлабки қадам”, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG