Линклар

Собиқ президент хоки қайта дафн қилинади


Афғонистонда мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Довудхон хокининг қайта дафн қилиниши арафасида Кобул бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Муҳаммад Довудхон ва унинг оила-аъзолари 1978 йил совет қўшинлари ёрдамида Кобулда амалга оширилган давлат тўнтариши чоғида қатл қилиниб, Кобул яқинидаги қабристонлардан бирига яширинча дафн қилинган эди. Расмийлар мазкур қабрни ўтган йил топишга муваффақ бўлди¸ ҳамда ундаги хокнинг Муҳаммад Довудхонга тегишли эканини расман тасдиқланди.

Айни пайтда¸ Афғонистон Ички ишлар вазирлиги бугунги маросим муносабати билан Кобулда рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай тартибсизлик ва зўравонликлар олдини олиш мақсадида пойтахт кўчаларига минглаб ҳарбий сафарбар қилинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG