Линклар

logo-print

Эрон ўз учқичи уриб туширилганидан бехабар


Расмий Теҳрон учувчисиз бошқариладиган ўз учқичининг АҚШ ҳарбийлари томонидан Ироқда уриб туширилгани борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини билдирди.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳассан Ғашғавий маълум қилди.

Душанба куни АҚШ ҳарбийлари Ироқ ҳудуди узра парвоз қилаётган Эронга тегишли учувчисиз бошқариладиган самолёт Бағдоддан тахминан 100 километр шимол-шарқ томонда уриб туширилганини эълон қилди. Америка ҳарбийлари “бу тасодиф эмаслиги”ни айтмоқда.

Сўнгги тўрт йил мобайнида АҚШ расмий Теҳронни Ироқ ички ишларига аралашиш, жумладан, шиа жангариларига кўмак бераётганликда айблаб келмоқда.

Эрон эса АҚШ иддаоларини кескин равишда рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG