Линклар

logo-print

Афғонистонда полиция яна талофат кўрди


Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида рўй берган отишмада полициянинг тўрт ходими нобуд бўлди.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, полиция ходимлари жангарилар пистирмасига дуч келган.

Шу куннинг ўзида Афғонистон хавфсизлик кучлари АҚШ ҳарбийлари ёрдамида мазкур вилоятда бомба тайёрлашда гумон қилинган гуруҳ базасида рейд ўтказди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, рейд чоғида етти жангари ўлдирилган, уч нафари қўлга олинган.

Айни пайтда¸ Австралиянинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги душанба куни Ўрузғон вилоятида жангарилар билан рўй берган отишмада австралиялик бир аскар нобуд бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG