Линклар

Ироқ ва Туркия президентлари учрашди


Ироқ президенти Жалол Талабоний Истанбулда туркиялик ҳамкасби Абдуллоҳ Гул билан учрашди.

Туркиянинг NTV телеканали тарқатган хабарга кўра, президентлар ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш ҳамда хавфсизликни таъминлашга оид масалаларни муҳокама қилганлар.

Туркия ва Ироқ раҳбарлари учрашуви жаҳон сув муаммосига бағишлаб Истанбулда бошланган халқаро анжуман доирасида бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман очилишида чиқиш қилган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул жаҳоннинг 6.8 миллиард фуқароси сув билан боғлик муаммоларга дуч келаётгани, қарийиб бир миллиард фуқаро эса тоза сувдан маҳрум эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG