Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:41

Баҳор келди. Нима иш қиламан?


Иш ҳаққини ўз вақтида ололмаслик¸ тақирбош ва миллатчилар таҳликаси ва иш топиш қийинчиликларига устига Федерал миграция хизмати рўйхатидан ўтиш муҳлатининг қисқаргани қўшилиб¸ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Россиядан қайтишга мажбур қилмоқда.
Иш ҳаққини ўз вақтида ололмаслик¸ тақирбош ва миллатчилар таҳликаси ва иш топиш қийинчиликларига устига Федерал миграция хизмати рўйхатидан ўтиш муҳлатининг қисқаргани қўшилиб¸ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини Россиядан қайтишга мажбур қилмоқда.

Қарийб 40 кун муқаддам бу саволни бошқача – баҳор келса, нима иш қиламан, тарзида қўйган ва Россиянинг уч йирик шаҳрида ишлаётган уч ўзбек меҳнат мигранти билан суҳбатлашган эдик. Бугун яна улар билан боғландик.

Ҳамидилло 40 кун аввал Москвада ҳайдовчилик қилаётган, "маршрутка" минаётган эди. Пойтахтда иши юришмай, яқинда Волгоградга келди.

- Ҳозир Волгограддаман. Кеча базага борувдим. Бу ерда ҳам катта сокращение кетаëтган экан. Мени ишга олишмади¸ дейди Ҳамидилло.

Челябинскда ишлаётган Дилфузахон телефонини очмади: балки ватанга кетиб қолгандир?

Бундай фикрга келишимизга Новосибирскда ишлаётган Ҳамидахондан эшитганларимиз туртки берди.

Ҳамидахоннинг кайфияти 40 кун аввал бугунгидан анча яхши эди. Яқинда у ишсиз қолди.

Ҳамидахон: Ишимни йўқотганимнинг сабаби документ масаласи бўлаяптида. Ишга рухсатнома қилиб келинг¸ дейишаяпти. Документларингиз тайëр бўлганда ишга келасиз¸ деб ишдан чиқариб юборишди.

Озодлик: Неча кун бўлди ишдан чиқариб юборганига?

Ҳамидахон: Бир ой бўлди. Бир ойдан бери ҳеч нарса қилмасдан уйда ўтирибман.

Ҳамидахоннинг айтишича, ишлаш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома аввал

- Бир йилда қилинар эди. Ҳозир ҳар уч ойда қилиш керак бўлаяпти¸ дейди Ҳамидахон.

Ҳамидахон айтаётган ҳар 3 ойда янгиланиши керак рухсатномани текинга бермайдилар. Уни олиш учун меҳнат мигранти қарийб бир ойлик маошини сарфлашига тўғри келади.

Рухсатномани олиш жараёни дастлаб миграция карточкасини янгилашдан бошланади.

- Миграция хизматига 1500 рубл берасиз. Кирди-чиқди қилинади. Миграция карточкаси келгандан кейин прописка қилинади. Унга ҳам 1500 рубл берилади. Ҳозир банкка 1030 рубл тўланади.

Кейин доктордан ўтасиз. Ҳар бир хонага кириб нима қилишингизга¸ хуллас ҳаммаси бўлиб 2000 рублча кетади. Шу документларнинг ҳаммаси тайëр бўлгандан кейинб сиз бу нарсаларни топширадиган ерга келиб¸ қабул қиладиган хонасига кира олмайсиз. Қийин¸ жуда ҳам қийин.

Одам ур-теп бўлиб ëтади. Ҳар кун борасиз¸ унда ҳам навбатингиз етса¸ топшириб оласиз. Агар навбат етмаса¸ бир ой ҳам қатнашингиз мумкин у ерга.

Одамлар лекин ҳозир йўлини топиб олишган. Ўша ерда топшириб берадиган одам бўлса¸ ўшанинг қўлига 1000¸ 1500 рубл беришаяпти. Ўшалар кейин топшириб бераяпти¸ дейди Ҳамидахон.

Бир ой саргардонлигу 7,5 минг рубл пул эвазига олинадиган "разрешение на работу"нинг (ишлаш учун рухсат - таҳр.) кучи 3 ойгагина етади. Кейинги уч ойга янгисини олиш керак.

Ҳамидахон бир ой олдин, ишлаб турганида кунига 400 рубл ҳақ оларди. Демак, ҳар 3 маошидан бири "разрешение на работу" олиш учун расмий-норасмий тўловларга сарфланади.

Бундай сарф-харажат Россияда қолишни маънисиз қилиб қўймоқда, дейди суҳбатдошимиз. Боз устига ишлиларнинг маоши ҳам қисқариб кетди.

- 15000-16000 рубл атрофида берилаëтган ойликлар ҳозир бирдан 10000 рублга тушди. Бир хил жойларда 7000-8000 рублдан берилаяпти¸ дейди Ҳамидахон.

Натижада, деб давом этади Ҳамидахон, одамлар Россиядан:

- Кетиб қолишаяпти. Чунки қийналиб кетишаяптида. Энди бу ҳар уч ойда қилинадиган бўлса қандай қиламиз? Топган пулимизни уйга жўнатамизми¸ квартирага тўлаймизми¸ емоқ-ичмоққа сарфлаймизми? Топган пулимизни мана шу "разрешение на работу" га сарфлар эканмизда¸ деб жуда кўпчилик Россиядан кетаяпти¸ дейди Ҳамидахон.

Албатта, соддагина ўзбек аёли кўзига, бир ойдан буён ишсиз ўтиргани учун, вазият ваҳимали кўриниб кетаётгандир.

Бироқ Россиядаги марказий осиёлик меҳнат муҳожирларини яқин ойлар ичида оғир кунлар кутаётганини куни- кеча янграган расмий баёнотдан ҳам сезиш мумкин.

Россия Давлат Думасининг Бюджет ва солиқлар қўмитаси аъзоси, Меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазирлигининг собиқ раҳбари Оксана Дмитриева 16 март куни журналистларга "яқин икки-уч ой ичида россияликларнинг учдан биридан кўпроғи ишсиз қолади", деди.
XS
SM
MD
LG