Линклар

Ҳотамий пойгадан чиқди


Собиқ ислоҳотчи президент Муҳаммад Ҳотамий ислоҳотчи собиқ Бош вазир Мир-Ҳусайн Мусавий фойдасига сайлов пойгасидан чиқажагини билдирди.

Собиқ ислоҳотчи президент Муҳаммад Ҳотамий ислоҳотчи собиқ Бош вазир Мир-Ҳусайн Мусавий фойдасига сайлов пойгасидан чиқажагини билдирди.

Эрон жорий президенти Маҳмуд Аҳмадийнежадни президентликдан четлатиш имкони катта деб қаралган собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий¸ 12 июнга белгиланган президентлик сайловларидан ўз номзодини расман қайтариб олди.

Бундан бир ойча аввал президентликка даъвогарлар билан беллашиш учун майдонга чиққанини эълон қилган Муҳаммад Ҳотамий¸ сешанба куни бу майдонни эрта тарк этажагини билдирди.

“Ислоҳотчилар жабҳасидаги бирдамликни сақлаб қолиш ва овозлар бўлиниши олдини олиш мақсадида мен президентликка қўйган номзодимни қайтариб олганимни эълон қиламан”¸ деб ўз интернет сайтида ислоҳотчи президент жумладан.

Айни шу баëнотда собиқ президент¸ 12 июн кунги сайловларда собиқ Бош вазир Мир-Ҳусайн Мусавийни қўллаб-қувватлашини айта туриб¸ “ Мен Мусавийнинг жорий вазиятни яхши томонга ўзгартириш учун лозим барча сифатга эгалигига ишонаман“ деб таъкидлади.

Феврал ойида Муҳаммад Ҳотамий жорий президент Маҳмуд Аҳмадийнежаднинг қайта сайланишига қарши ўз номзодини қўйиш ниятида эканини билдирганида¸ таҳлилчилар¸ Ҳотамий ва Мусавийнинг айнан бир ислоҳотчилик платформаси билан сайловга киришини таъкидлаган эди.

Ҳотамийнинг президентлик пойгасидан чиқиши¸ жорий президентнинг ўз диққат-эътиборини собиқ Бош вазир Мусавий¸ шунингдек ислоҳотчилар орасидан чиққан яна бир даъвогар парламент собиқ раиси Меҳди Карубийга қарши курашга қаратиш имконини яратади.

1997-2005 йиллар давомида кетма-кет икки муддатга президентликка сайланган Муҳаммад Ҳотамий¸ Эрон Ислом жумҳурияти тарихидаги энг либерал президент сифатида кўрилади. Эронда биринчи аëлнинг вазирлар кабинетига тайинланиши ҳам¸ ижтимоий соҳадаги қатор чекловларнинг бекор қилиниши ҳам айнан Ҳотамий даврида амалга ошган эди.

Айни пайтда Эрон ислоҳотчилари¸ Ҳотамийни ваъда қилган ислоҳотларни амалга оширмаганликда ҳам айблаб келадилар.

Сешанба кунги баëнотида Муҳаммад Ҳотамий¸ ўзи қўллаб-қувватлаëтган Меҳди Мусавийнинг Эрон халқининг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий ва лозим даражада ҳимоя қилажагига ишонч билдирди.

Аммо эронлик журналист Аббос Сафайфар¸ Мусавийнинг эл орасида Ҳотамий каби шуҳрат қозонмагани ва унинг Аҳмадийнежадни сояда қолдириш учун етарли харизмага ҳам эга эмаслигини айтади.

- Жуда бўлмаганда¸ университет талабалари ва умуман Эрон ëшлари орасида Мусавийнинг Ҳотамий каби обрўга эга эмаслигини аниқ айтишим мумкин. Ҳатто ўтказилган айрим ижтимоий сўровлар¸ кўпгина университет талабаларининг Мусавийни умуман билмаслигини кўрсатди. Эрон ëшларининг муайян фоизи¸ бу номни умрида эшитмаган ҳам. Ҳозирги шароитда¸ бу жуда муҳим жиҳат¸ дейди ислоҳотчилар тарафдори бўлган Сафайфар.

Мир-Ҳусайн Мусавий 1981-89 йиллар давомида Эрон Бош вазири лавозимига ишлаган ва 1989 йилда Мусавийнинг бу ишдан кетиши билан мазкур лавозим ҳам буткул йўқ қилинган эди.

Ҳозирда Мусавий мамлакатдаги олий сиëсий арбитраж тизими ҳисобланган Муроса кенгаши аъзосидир.

12 июнга белгиланган президентлик сайловларида мамлакат сиëсий ҳаëтининг барча йўналишларини белгиловчи Эрон олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманейининг жорий президент Маҳмуд Аҳмадийнежад номзодини қўллаб-қувватлаши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG