Линклар

Пахтакор - Ҳилол ўйини дуранг билан тугади


17 март куни Осиë чемпионлар лигаси доирасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. А гуруҳидан жой олган Тошкентнинг Пахтакор жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилол жамоасини қабул қилди.

Кескин вазиятларга бой бўлган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Эслатиб ўтамиз¸ Пахтакор жамоаси биринчи тур учрашувида меҳмонда БАА нинг Ал-Аҳли жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ушбу гуруҳдаги иккинчи учрашув Эроннинг Саба Баттери ва БАА нинг Ал-Аҳли жамоаларида ўртасида бўлиб ўтди. Бу учрашувда ҳисоб очилмади.
XS
SM
MD
LG