Линклар

Браун Теҳронни ҳаракатга чақирди


Буюк Британия Бош вазири Гордон Браун Эронни халқаро ҳамжамият кўмаги эвазига уранни тўйинтириш ишларидан воз кечишга чақирди.

Гордон Брауннинг таъкидича, расмий Теҳрон ўз ядровий дастури масаласида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилиш ёки янада кескин санкцияларга гирифтор бўлиш танлови қаршисида турибди.

- Эрон олдида аниқ танлов турибди: шу йўсинда давом эттириб, янада жиддий санкцияларга дуч келиш ёки ўз фуқароларига фойда келтирадиган БМТ назорати остидаги тинчлик мақсадларга йўналтирилган ядровий дастурга қайтиш танловидир, деди Гордон Браун.

АҚШ ва Ғарб мамлакатлари Эронни ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келмоқдалар. Расмий Теҳрон эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG