Линклар

Жаҳон сув форуми иш бошлади

  • Абдулла Искандар

16 март куни бошланиб¸ 22 мартга қадар давом этадиган Жаҳон Сув форумига келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари¸ аҳолиси сони кун сайин ошиб бораëтган ер юзида сувнинг тансиқ неъматга айланиб бораëтганини таъкидламоқдалар.

16 март куни бошланиб¸ 22 мартга қадар давом этадиган Жаҳон Сув форумига келган давлат ва ҳукумат раҳбарлари¸ аҳолиси сони кун сайин ошиб бораëтган ер юзида сувнинг тансиқ неъматга айланиб бораëтганини таъкидламоқдалар.

Шу кунларда дунëнинг 130 мамлакатидан келган давлат мулозимлари¸ тадқиқотчи ва табиат ҳимоячилари Истанбулдаги Жаҳон сув форумида глобал сув тақчиллиги муаммосини муҳокама қилмоқда.

Ҳар уч йилда бир марта ўтадиган Жаҳон сув форуми ер юзидаги сув заҳиралари билан боғлиқ вазият аҳволини муҳокама қилмоқда.

Дунëда ичимлик сувга эҳтиëж ортаëтгани кузатилаëтган бир пайтда¸ мутахассислар сув ҳавзаларидаги вазият ëмонлашаëтганини айтишмоқда.

Дунëда сув билан боғлиқ низолар эҳтимоли ҳам тобора ошмоқда.

Сув бошида ўтирганлар билан дарë қуйисида жойлашган қўшни мамлакатлар ўртасида сув талашиш билан боғлиқ ҳолатлар юз кўрсатмоқда.

Экинларни суғориш учун зарур бўлган сувга эҳтиëжнинг кундан-кунга ошаëтгани кузатилади.

Истамбулда ўтаëтган Жаҳон сув форумида масаланинг яна бир жиҳати айтилди.

Дунëда юз берган иқтисодий бўҳрон сув билан боғлиқ вазиятни янада ëмонлаштирган.

Жаҳон сув форуми бош котиби Ўқтой Табасаран тадбирга йиғилган 20 мингдан ошиқ кишига қарата “Сув муаммоларини ечмоқ учун алоҳида ғайрат лозим” дея таъкидлади.

- Сиз ўтаëтган синов натижаси ўлароқ¸ дунëдаги иқтисодий бўҳрон боис овози бўғилган сув йўлининг равон бўлиш имкони очилади.

Сиз кечаëтган синов боис¸ келажак авлодлар ҳам чанқоқ қондириш ва экин суғориш имконига эга бўладилар¸ деди Ўқтой Табасаран.

Якшанбагача давом этадиган бу тадбирга йиғилган 130 мамлакат вакиллари орасида бўлган марказий осиëлик меҳмонларга алоҳида эътибор қаратилган¸ дейди тадбир ишини кузатаëтган ўзбекистонлик журналист.

- 5- дунë сув форуми ташкилотчилари Африка ва Марказий Осиëдан 1000 кишилик делегатларнинг форумда бепул иштирок этишларини таъминлашди. Ташкилотчилар уларнинг ҳамма харажатларини кўтаришди.

Форумда Ўрта Осиëдан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон¸ Қирғизистон Бош вазири Игор Чудиновлар давлат раҳбари миқëсида иштирок қилмоқда.

Тахмин қилиш мумкинки¸ Марказий Осиëда кенг тортишилаëтган сув муаммоларига оид масалалар ҳам кўрилиши мумкин¸ дейди тадбир ишини кузатаëтган ўзбекистонлик журналист.

Форумда Ўзбекистон томони фанлар академияси мутахассислари даражасида камтаргина тамсил қилинди¸ дейди суҳбатдош.

Анжуманга мезбонлик қилаëтган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул тадбирда иштирок этаëтган юқори лавозимли меҳмонларни Чароғон саройида хос бир тарзда кутиб олди¸ деб хабар берди Истамбулдаги ўзбек журналисти.

- Эътиборли томони¸ Чароғон саройида ўтказилган бу давлат раҳбарлари анжуманига ҳамма давлат раҳбарлари денгизда махсус қайиқда келишди. Бу ҳам сув муаммосига қаратилаëтган эътибор эди¸ дейди ўзбекистонлик журналист.

Дунëдаги чучук сув ҳавзаларининг вазияти жаҳон сув форумида муҳокама қилинаëтган бош мавзу бўлди.

Сув форумида тарқатилган ҳисоботга кўра¸ 6¸5 миллиарддан ошган дунë аҳолиси йилига 80 миллион кишига кўпаймоқда. 2050 йилга бориб аҳоли сони 9¸5 миллиарддан ошиб кетиши мумкин.

Бу аҳолининг 90 фоизи ривожланаëтган мамлакатларга тўғри келиши ва бу мамлакатларда ичимлик суви етишмаслиги ҳисобга олинса¸ муаммо кўлами аëн бўлади.

Тадбирдаги мулоҳазалар маҳсули бўлган таклифлар бир ҳужжат сифатида БМТ бош котибига топширилади¸ дейди суҳбатдошимиз.

Суҳбатдошимизга кўра¸ форум ўтаëтган бино ташқарисида табиатни ҳимоя қилувчи фаоллар норозилик тадбири ўтказишган.

Норозилик тадбири қатнашчиларига кўра¸ форум сувга товар сифатида қарамоқда ва сувнинг инсон ҳеч бир тўсиқсиз истеъмол қилиши зарур бўлган неъмат эканлигини инкор қилмоқда.

Суҳбатдошимизга кўра¸ Истамбул полицияси намойишчиларни куч билан тарқатиб юборган.

Форум ўзидан 23 минг дарахтдан иборат боғ шаклида из қолдиради¸ дейди суҳбатдош.

- Туркия Табиат ва ўрмон вазирлиги форумда иштирок этаëтган ҳар бир иштирокчи учун биттадан ниҳол ўтказиш кампаниясини ўтказаяпти. Яъни 23 мингдан ортиқ иштирокчининг ҳар бири учун биттадан кўчат ўтказилади¸ дейди суҳбатдошимиз.

Истамбулда ўтаëтган Жаҳон сув форуми ўз ишини якшанбагача давом қилдиради.
XS
SM
MD
LG