Линклар

Истанбулда жаҳон сув форуми ўтмоқда


Туркиянинг Истанбул шаҳрида жаҳон бешинчи сув форуми давом этмоқда.

Форумда 130 давлатдан келган 20 мингга яқин делегат қатнашмоқда. Анжуманда Марказий Осиë давлатлари раҳбарларидан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қирғизистон Бош вазири Игор Чудинов иштирок қилмоқда.

Сув билан боғлиқ глобал ва маҳаллий муаммолар муҳокама этилаётган форумда бугун ва 21 март куни Ўзбекистон Фанлар академияси мутахассиси Искандар Абдуллаев Хоразм вилоятида ер ва ирригация соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маъруза қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG