Линклар

Россия армияси замонавий қуролга эга бўлади


Россия президенти Дмитрий Медведев 2011 йилдан бошлаб Россия армияси замонавий қуроллар билан қуроллантирилишини айтди.

- Маҳаллий можаролар ва халқаро террорчилик таҳдиди сақланиб қолмоқда. НАТОнинг ҳарбий инфратузилмасини мамлакатимиз чегаралари яқинига кенгайтириш йўлидаги уринишлар давом этмоқда. Буларнинг ҳаммаси қуролли кучларимизни қайта қуроллантириб, замон талабларига жавоб бера оладиган даражага етказишни талаб қилади, - деди Россия президенти Дмитрий Медведев.

Ҳарбий қўмондонлар билан учрашув пайтида Медведев асосий вазифа мамлакат қуролли кучлари, биринчи галда стратегик ядровий кучларнинг жанговарлик ҳолатини ошириш эканини айтди.
XS
SM
MD
LG