Линклар

Зўравон ота айбловларни тан олди


Ўз қизини 24 йил мобайнида ертўлада сақлаб¸ ундан 7 фарзанд кўрган австриялик Жозеф Фритзл ўзига қўйилган барча айбларни тан олди.

73 яшар Жозеф Фритзлга бир қатор оғир жиноятлар содир этганлик, жумладан, ертўлада янги туғилган боласини ўлдирганлик айби илгари сурилаётган эди.

Бундан ташқари Фритзл Элизабет исмли ўз қизини зўрлаганлик, қул сифатида тутқунликда сақлаганлик ва бошқа жиноятларда ҳам айбланмоқда.

Учинчи кун давом этган маҳкамада Фритзл қизининг ўз отасига қарши гувоҳлик бергани акс этган видеотасвир намойиш этилди.

Фритзл барча жиноятлар бўйича айбдор деб топилгудек бўлса, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG