Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 00:41

Алиевлар сулоласи узаядиган кўринади


18 март кунги референдум билан Озарбайжон ҳам¸ амалдаги президентларнинг умрининг охирига қадар тахтда қолишига ҳуқуқий асос яратган Марказий Осиë клубига қўшилди.
18 март кунги референдум билан Озарбайжон ҳам¸ амалдаги президентларнинг умрининг охирига қадар тахтда қолишига ҳуқуқий асос яратган Марказий Осиë клубига қўшилди.

18 март куни озарбайжонликлар сайлов қутиси олдига келиб¸ амалдаги президентга икки мартадан кўп сайланиш имкони берилсинми - йўқ деган референдум саволига жавоб бердилар.

Нефтга бой Озарбайжон мана бир неча йилдан бери ўз xалқига “биз фаровонмиз” деган муждани юбормоқда.

Бу гапда жон бордай.

2003 йилдан 2007 йилга қадар мамлакат ялпи ички маҳсулоти йилига 20 фоиздан ўсиб турди.

Мамлакат эса иқтисоди гуркираëтган саноқли мамлакатлар қаторига қўшилиб улгурди.

Оддий озарбайжонликлар орасида “мамлакатни шу қадар бой бадавлат қилган президент қонун талаб қилгани учун лавозимидан кетса яхшими”¸ деган савол пайдо бўлмоқда.

Бокудаги оддий одамларнинг кўпи Илҳом Алиев истаганича лавозимида қолаверсин¸ дейишмоқда.

- Биз ўз президентимизни севамиз. Унга Яратган узоқ умр берсин. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади¸ демоқда бокулик ўрта яшар аëл.

Ëши ўтган бокулик амакининг фикри ҳам бу аëлникига уйқаш.

- Биз бошқаларни ҳам кўрган эдик. Улар ғирт муттаҳамлар эди. Бу бўлса ишлаяпти. Ишлайверсин¸ дейди ëши ўтган бокулик амаки.

Рус тилида гапирган мана бу бокулик йигит ҳам айни фикрни айтади.

- Мен қарши эмасман. Бизда ҳаммаси тартибли бўлгани ва муаммоларнинг йўқлиги учун ҳам шундай деб ўйлайман¸ дейди бу йигит.

Каспий ҳавзаси ва Марказий Осиëдаги президентлар олдидаги икки мартадан кўп сайланмаслик масаласи аллақачон ечимини топган кўринади.

Қозоғистон президенти ҳам¸ Ўзбекистон президенти ҳам совет давридан бери мамлакатларини бошқариб келишмоқда.

Улар кабинетларидаги “комфирқа котиби” деган сўз “президент” калимаси билан алмашдию¸ аммо улар алмашмади.

Озарбайжон эса Ғарб олдида ўзининг демократия тутумига содиқ эканини шу пайтгача писанда қилиб келар эди.

Аммо 18 март куни бўлаëтган референдум Озарбайжоннинг Ғарбдаги ҳамкорлари танқидига сабаб бўлди.

ЕИнинг конституция масалалари бўйича кенгаши душанба куни Озарбайжонда президентлик муддатининг чекловсиз бўлиши¸ демократия йўлида тўсиқ бўлиши мумкин¸ дея огоҳлантирди.

Чоршанба кунги референдум Озарбайжон конституциясининг 29 моддасига ўзгартириш киритиш учун фуқаролардан изн сўради.

Бу моддага кўра¸ Озарбайжонда бир шахс қаторасига икки мартадан ортиқ мамлакат президентлигига сайлана олмайди.

Бу модда олиб ташланадиган бўлса¸ Алиевлар салтанатининг пойдевори янада мустаҳкамланган бўлар эди.

Иқтидордаги президент Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев 1969 йилдан 1982 йилгача ва 1993 йилдан 2003 йилгача Озарбайжонни бошқарган.

Ҳайдар Алиев ўлганидан кейин унинг курсисига ўғли Илҳом Алиев ўтирди.

Айни пайтда Озарбайжонда Алиевлар сулоласининг умрбодлигини истамайдиган сиëсий кучлар ҳам бор.

Алиевлар сулоласининг узоқ муддат давлат тепасида қолишига қарши бўлган Озарбайжон Халқ жабҳаси вакили Нуриддин Маммади гапиради.

- Бу референдум аслида жамиятга очиқ ойдин ва самимий тарзда биз сира ўзгармаймиз¸ деган муждани иқтидор тилидан айтмоқда.

Биз тураверамиз. Биз қанча хоҳласак¸ шунча пора оламиз. Биз сизни ҳуқуқларингизни хоҳлаганимизча бузаверамиз. Биз бу жамиятда озод сўзга ва турли фикрлиликка жой бермаймиз. Биз ўз ўрнимизда ўтираверамиз¸ сиз эса чидайсиз¸ деган мужда бор бу ерда. Бу феодал ва шоҳларча идора усулидир¸ дейди Озарбайжон халқ жабҳаси вакили Нуриддин Маммади.

Маммедов Озарбайжон сайловчиларини референдумни бойкот қилишга чақирди.

Озарбайжон Марказий Сайлов Комиссияси вакили эса¸ сайловчиларнинг қути олдига келиб¸ ўз президентларининг лавозимдаги умрини узайтиришига ишонади.
XS
SM
MD
LG