Линклар

Озарбайжонда референдум ўтказилди


Бугун Озарбайжонда президентнинг фақат икки муддатга сайланиши мумкинлиги тўғрисидаги қонун моддасини бекор қилиш ва конституцияга киритилиши мўлжалланган 29та тузатиш бўйича референдум ўтказилди.

Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясига кўра, куннинг иккинчи ярмига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг қарийиб 32 фоизи референдумда иштирок этган.

Қонунга мувофиқ референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 25 фоизи иштирок этган тақдирда, ушбу референдум натижаси кучга киради.

Айни пайтда¸ Озарбайжон мухолифати Конституцияга ўзгартишлар киритилиши мамлакатни авторитаризмга етаклаши хусусида ташвиш билдирмоқдалар.



XS
SM
MD
LG