Линклар

Пекин ва Пхенъян раҳбарлари учрашди


Хитой Бош вазири Вен Жибао шимолий кореялик ҳамкасби Ким Ен Ир билан музокаралар ўтказди.

Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Сешанба куни Хитой ҳукумати корейс ярим оролида юзага чиққан кескин вазият хусусида жиддий ташвиш билдирди.

Вазиятнинг кескинлашувига Шимолий Корея ҳукуматининг келаси ой бошида фазога сунъий йўлдош учиришни режалаштираётгани борасида қилган баёнотлари сабаб бўлди.

Айни пайтда¸ Вашингтон ва Сеул расмийларининг таъкидича, Шимолий Корея сунъий йўлдош учириш баҳонасида узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG