Линклар

Талабоний курдлар учун Туркиядан авф сўради


Ироқ президенти Жалол Талабоний Туркияни курд айирмачиларини авф этишга чақирди.

"Сабоҳ" нашрига интервью берган Жалол Талабоний, авф этилган тақдирда Курдистон ишчилар партияси жангариларининг зўравонликлардан воз кечиб, Ироқ шимолидаги АҚШ қўшинларига ўз қуролларини топширишига ишонч билдирди.

Шунингдек, Ироқ раҳбари келаси ой Ирбил шаҳрида ўтказилиши кутилаётган анжуманда Курдистон ишчилар партияси аъзоларини қуролли курашни тўхтатишга чақиражагини ҳам маълум қилди.

АҚШ ва ЕИ Курдистон ишчилар партиясини терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG