Линклар

Россия Молдова муаммосини ҳал этмоқчи


Россия, Молдова ва айирмачи Днестрбўйи етакчилари 17 йил муқаддам музлатиб қўйилган Молдова ва Днестрбўй ўртасидаги можарони тинч йил билан ҳал этишга келишиб олдилар.

Бу ҳақдаги қарор бугун Москвада Дмитрий Медведев, Владимир Воронин ва Игор Смирнов ўртасида ўтказилган уч томонлама музокаралардан сўнг қабул қилинди.

Бундан ташқари етакчилар можарони ҳал этишга қаратилган тўғридан тўғри ўтказилажак музокараларни давом эттиришга ваъда бердилар.

Бундан бир оз аввал ғарблик дипломатлар расмий Москванинг халқаро воситачиларсиз ушбу можарони ҳал этишга уринаётганидан ташвиш билдирди.

Днестрбўйи ўлкасидаги россияпараст маҳаллий айирмачилар 1990 йилги қисқа муддатли урушдан сўнг Молдовадан ўз мустақиллигини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG