Линклар

logo-print

Покистонда шариат маҳкамаси иш бошлади


Покистоннинг Сват водийсида шариат маҳкамалари фаолият юрита бошлади.

“Ассошиэйтид пресс” ахборот агентлиги Сват водийси комиссари Сайид Муҳаммад Жаводга таяниб хабар қилишича, ҳозир вилоятда еттита қози шариат маҳкамасида иш бошлаган ва улар аллақачон шикоят аризаларини кўриб чиқишга киришган.

Ўтган ой Покистон ҳукумати Сват водийсида шариат қонунларини жорий этишга розилик берди. Бироқ танқидчилар ушбу келишувнинг жангарилар фойдасига хизмат қилишидан ташвиш билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG