Линклар

Бангфуруш кутилмаган ҳодиса қурбони бўлди


Россия қўлга олинган тожикистонлик бангфуруш бахтсиз ҳодиса сабабли ҳаётдан кўз юмди.

Россиянинг Божхона идораси расмийларига кўра, Москванинг Внуково аэропортида ушланган Тожикистон фуқароси ошқозонида 96 та қўлбола контейнерда 1,5 килограмм наркотикни олиб кетаётган пайтда контейнерлардан бири очилиб кетган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

Божгирлар у сўнгги бир ойда ошқозонида наркотик олиб ўтишга уринган тўққизинчи йўловчи эканини айтмоқда.

Россия расмийлари эълон қилган баёнотда махсус тиббий текширувдан кейин қўлга олган бошқа саккиз йўловчининг беш нафари Тожикистон, уч нафари Ўзбекистон фуқароси экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG