Линклар

Озарбайжонда референдум бўлиб ўтди


Озарбайжонда президентнинг фақат икки муддатга сайланиши мумкинлиги тўғрисидаги қонун моддасини бекор қилиш ва конституцияга киритилиши мўлжалланган 29 та тузатиш бўйича референдум ўтказилди.

Озарбайжон мухолифати фуқароларни овоз беришда қатнашмасликка чақирганига қарамай, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 71 фоизи иштирок этди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача берилган овозларнинг 54 фоизи санаб бўлинган. Унинг натижасига кўра, 92 фоиз сайловчи конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаган.
XS
SM
MD
LG