Линклар

logo-print

Гуантанамо уйғурлари АҚШда қолиши мумкин


АҚШ Адлия вазири Эрик Холдер Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақланган бир гуруҳ хитойлик уйғур озодликка чиқиши мумкинлигини айтди.

Вашингтон расмийлари 17 нафар уйғурнинг Гуантанамодан озод этилишига розилик берган, аммо Хитойда қийноққа солиниши мумкинлиги сабабли уйғурларни ўз ватани қайтаришга рухсат бермаган.

АҚШ Адлия вазири уйғурлар Америка ҳудудида қолиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

Холдерга кўра, ҳозирда Адлия вазирлиги уларнинг қаерда яшаши масаласини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG