Линклар

Пахтакорчилар ўйини давом этади


18 март куни Осиë чемпионлар лигаси “А” гуруҳидаги жамоаларнинг навбатдаги ўйинлар жадвали эълон қилинди. Унга мувофиқ, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 7 апрел куни меҳмонда Эроннинг “Саба Баттери” жамоасига қарши майдонга тушади.

6 май куни Пахтакор Тошкентда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Аҳли” жамоасини қабул қилади.

20 май куни пахтакорчилари Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси майдонида тўп суради.

17 март куни “А” гуруҳида бўлиб ўтган иккинчи тур учрашувида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасини қабул қилиб, учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди.
XS
SM
MD
LG