Линклар

Ўғирланган сигирлар қайтарилди


Жанубий Қозоғистон вилоят Мақтаорол туман полициячилари Ўзбекистон ҳудудига ҳайдаб олиб кетилган чорва молларини қайтариб келдилар, дея хабар қилади “Қозоғистон Бугун” ахборот агентлиги Жанубий Қозоғистон ички ишлар департаменти матбуот хизматига таянган ҳолда.

Матбуот хизматидан маълум қилишларича, умумий қиймати бир ярим миллион тангадан ошадиган (қарийб 10 минг АҚШ доллари) 16 бош йирик шохли қорамолни номаълум кишилар яйловдан ҳайдаб кетганлар.

“Тезкор-қидирув тадбирлари чоғида мол ўғирлаганликда гумонланиб уч киши ушланди, улардан бири Ўзбекистон фуқаросидир. Ўғрилар сигирларни қўшни республикага ҳайдаб ўтиб кетишга муваффақ бўлганлар”, дейилади www.kt.kz хабарида.

Айни пайтда ўғирланган чорва моллари топилиб, ўз эгаларига қайтарилгани ҳамда гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG