Линклар

logo-print

Озарбайжонда референдум таклифи маъқулланди


Озарбайжонда президентнинг фақат икки муддатга сайланиши мумкинлиги тўғрисидаги қонун моддасини бекор қилиш ва конституцияга киритилиши мўлжалланган тузатишлар бўйича референдум ўтказилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозиргача берилган овозларнинг 54 фоизи санаб бўлинган. Унинг натижасига кўра, 92 фоиз сайловчи конституцияга ўзгартиш киритиш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватлаган.

Озарбайжон мухолифати фуқароларни овоз беришда қатнашмасликка чақирганига қарамай, расмийларга кўра¸ референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 71 фоизи иштирок этган.

Иқтидордаги президент Илҳом Алиевнинг отаси Ҳайдар Алиев 1969 йилдан 1982 йилгача ва 1993 йилдан 2003 йилгача Озарбайжонни бошқарган.

Эндиликда 47 яшар президент Илҳом Алиев келажакдаги сайловларда ғалаба қозонишни давом эттирадиган бўлса, у ҳам умрининг охирига қадар ҳокимиятда қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG