Линклар

ЕИ раҳбарлари яна иқтисодни муҳокама қилади


Бугун Брюсселда ЕИ раҳбарларининг иқтисодий бўҳрондан чиқишга оид чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган икки кунлик саммити иш бошламоқда.

ЕИ етакчилари апрел ойи бошида Лондонда бўладиган 20 катталик раҳбарлари учрашуви арафасида ягона позиция ишлаб чиқишга умид қилмоқдалар.

ЕИ раҳбарларнинг Халқаро валюта жамғармаси тасарруфидаги маблағ ҳажмини ошириш ва молия бозори фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни кучайтиришни қўллаб-қувватлаши, бироқ иқтисодни барқарорлаштириш учун қўшимча маблағ ажратиш чақириқларини жавобсиз қолдириши кутилмоқда.

ЕИ келаси икки йил мобайнида бу мақсадлар учун қарийиб 519 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бироқ АҚШ бу чора-тадбирлар етарлича эмаслигини таъкидламоқда.

Бундан ташқари ЕИ раҳбарларининг собиқ совет иттифоқининг олтита давлати билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилган Шарқий ҳамкорлик ташаббуси борасида якуний қарор қабул қилиши ҳам кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG