Линклар

logo-print

Бин Ладин Сомали президентига таҳдид қилди


Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладин Сомалидаги исломий радикалларни мамлакат президенти Шариф шайх Аҳмадни тахтдан ағдаришга чақирди.

Бин Ладинга тегишли экани деб айтилаётган шу мазмундаги аудиомурожаат бугун исломий интернет сайтлардан бирига жойлаштирилди.

Бу Ал-Қоида етакчиси номидан жорий йил мобайнида қилинаëтган учинчи аудиомурожаатидир.

Мўътадил исломчи саналган Шариф шайх Аҳмад ўтган йилнинг январ ойида БМТ воситачилигида ўтказилган тинчлик музокараларидан сўнг Сомали президенти этиб сайланган эди.
XS
SM
MD
LG