Линклар

Афғонистонда депутат ўлдирилди


Афғонистон жанубида рўй берган портлашда беш киши, жумладан, таниқли депутат Дод Муҳаммадхон нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, портлаш Ҳелманд вилоятида рўй берган.

Дод Муҳаммадхон толибон ҳаракатини қилган кескин танқидлари билан танилган.

Шу куннинг ўзида АҚШ ҳарбийлари Нангарҳор вилоятида амалга оширилган амалиёт чоғида икки жангари отиб ўлдирилганини маълум қилди.

Бироқ маҳаллий расмийлар ўлдирилган шахслар тинч аҳоли вакиллари бўлганини таъкидлаб, 100 га яқин фуқаро халқаро кучлар ҳаракатига қарши норозилик акцияси ўтказганини билдирди.
XS
SM
MD
LG