Линклар

logo-print

Французлар яна иш ташлади


Францияда яна бир ялпи иш ташлаш акцияси ўтказилмоқда.

Намойишчилар давом этаётган иқтисодий бўҳрон шароитида ишчиларга ижтимоий ёрдамни оширишни талаб қилмоқдалар.

Оммавий намойишларни Франциянинг 200дан зиёд катта ва кичик шаҳарларида, жумладан, пойтахт Парижда ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган акция иштирокчилари мамлакат президенти Николя Саркози етакчилигидаги ҳукуматни глобал молиявий бўҳронни бартараф этишда етарлича чора-тадбирлар кўрмаётганликда айбламоқдалар.

Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, Францияда ишсизлар сони икки миллион кишига етиб қолган, жорий йил давомида бу кўрсаткичнинг янада ошиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG