Линклар

logo-print

Қирғизистонда сайлов 2009 йил ўтказилади


Қирғизистон Конституциявий суди мамлакатда президентлик сайловлари 2009 йил кузигача ўтиши шартлиги ҳақда қарор чиқарди.

Президентлик сайловига оид қарорни Қирғизистон Конституциявий суди раисаси Светлана Сидиқова эълон қилди:

- 2009 йилнинг 25 октябригача президентлик сайлови ўтказилган бўлиши шарт. Сайлов кунини белгилаш эса парламент ваколатига киради. Бу қарор 2003 йилдаги Конституция асосида қабул қилинди. Чунки президент айни мана шу Конституция талаблари асосида ва аввалги президентнинг президентлик ваколати якунланмай туриб сайланган, деди Светлана Сидиқова.

Бу қарор Қирғизистон сиёсий доираларда президентлик сайлови 2009 йилда ўтиши керакми ёки 2010 йилдами, деган баҳсга нуқта қўйди.

Конституциявий судга сайлов вақтини аниқлаб бериш илтимоси билан Қирғизистон парламенти депутати, мухолифатдаги Социал-демократлар партияси аъзоси Асилбек Жээнбеков мурожаат қилган эди.
XS
SM
MD
LG