Линклар

logo-print

Эрон сунъий йўлдоши миссиясини якунлади


Эрон давлат телевидениеси ўтган ой фазога учирилган мамлакатнинг биринчи сунъий йўлдоши ўз миссиясини ниҳоясига етказганини эълон қилди.

Эрон телевидениеси мамлакат фазовий тадқиқотлар маркази ходими Асқар Иброҳимийнинг сунъий йўлдош ўз вазифасини муваффақиятли якунлади деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Эрон расмийсининг билдиришича, исломий инқилобнинг 30 йиллиги нишонланган айни кунда фазога учирилган сунъий йўлдош орбитада яна 38 кун қолади ва ундан сўнг атмосферага қайтарилади.

Сунъий йўлдошнинг фазога учирилиши ортидан халқаро майдонда расмий Теҳрон ўз ядровий қуролига эга бўлиш мақсадига яқинлашиб қолди¸ деган хавотирлар кучайди.

Эрон эса ўз дастурлари тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG