Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:33

Алиев учун умрбод президентлик уфқи очилди


Чоршанба кунги референдум орқали Илҳом Алиев¸ ўз президентлигини истаганча чўзиш йўлида турган конституцион тўсиқларни суриб ташлашга муваффақ бўлди.
Чоршанба кунги референдум орқали Илҳом Алиев¸ ўз президентлигини истаганча чўзиш йўлида турган конституцион тўсиқларни суриб ташлашга муваффақ бўлди.

Озарбайжон Mарказий сайлов комиссиясига кўра¸ бўлиб ўтган референдумда овоз берувчиларнинг аксари президентликка сайланиш учун ўрнатилган чекловни бекор қилишни маъқуллаган.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар амалдаги президент Илҳом Алиевга умрбод президентликка сайланиш имконини беради.

Европа кенгашининг маҳаллий ҳокимият идоралари палатаси Озарбайжон конституциясига киритилажак ўзгартиришлар демократик ислоҳотлар борасида Боку олган мажбуриятларни поймол этишини билдирди.

Демократик исҳотлар ўтказиш мажбуриятларiни Боку 2002 йили - Кенгашга аъзо бўлиш баробарида ўз зиммасига олган эди.

Европа кенгашининг маҳаллий ҳокимият идоралари палатаси вакили Иан Микалефнинг айтишича, Озарбайжонда Илҳом Алиевга чекланмаган марта президентликка сайланиш ҳуқуқининг берилгани, охир-оқибат бу мамлакатнинг Европа кенгашидан чиқариб юборилишига сабаб бўлиши мумкин.

- Биз демократия ва қонун устуворлиги борасида қайғурмоқдамиз. Биз маълум муддат билан чекланмаган президент диктаторга айланиши мумкин, деган қатъий фикрдамиз¸ деди Микалеф.

Расмий Боку Европа расмийларига жавобан референдумнинг демократик андозаларга риоя этилган ҳолда ўтказилганини айтаётир.

Президент Алиев тарафдорларининг даъво қилишича, икки муддат билан чекланган президентликка сайланиш тартибининг бекор қилингани одамларга ўз етакчисини танлашда кўпроқ эркинлик беради.

Марказий сайлов комиссиянинг вакили Нариман Мавсумов шундай фикрни билдираётганлардан биридир.

- Демократия шартлари бузилган йўқ. Биз кимни ўз президентимиз ўрнида кўришни исташимизни белгилашга ҳақлимиз. Лекин нима учун биз президентга икки мартадан ошиқроқ сайланиш ҳуқуқини бермаймиз¸ дейди Нариман Мавсумов.

Аммо Қонун ва демократия бўйича Европа комиссиясига кўра, президентларни муддат билан чеклаш тартиби давлатнинг авторитар ёки диктатурага айланиб кетмаслиги мақсадида жорий этилган.

Референдумни бойкот қилишга чақириб келган Озарбайжондаги мухолиф гуруҳлар овоз бериш натижаларининг қалбакилаштирилганини айтмоқда.

Мухолифат фаоллари референдумдан аввал ўзларининг таҳқирлангани ва мамлакат оммавий ахборот воситаларига яқинлаштирилмаганидан шикоят қилади.

Озарбайжондаги референдумгача, икки муддат билан чекланмаган президентлик тартиби Беларусдагина жорий қилинган эди.

Икки муддат чеклови Белурусда 2004 йилда ўтказилган референдум натижасида бекор қилинди. Мазкур референдум ҳам демократияга зид дея¸ Европа Кенгаши томонидан қораланди.
XS
SM
MD
LG