Линклар

logo-print

Тожик амалдорлари ишга велосипедда боради


Тожикистоннинг Алоқа ва транспорт вазирлиги расмийлари 1 апрелдан бошлаб ишга автомобилда эмас, балки велосипедда боради.

Алоқа ва транспорт вазири ўринбосари Бег Зуҳуровнинг Озодлик радиосига айтишича, бу жиддий чора бўлиб, ундан кўзланган мақсад давлат маблағини тежашдан иборат.

Айни пайтда, Тожикистон парламенти депутати Муҳаммад Забиров ҳам Озодлик радиосига, агар лозим бўлса, давлат берган автомобилдан воз кечиб, ишга пиёда қатнаши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG