Линклар

Ўзбекистонликлар учинчи ўринда


Россия Федерал миграция хизмати маълумотларига мувофиқ, ҳар йили 360 мингга яқин чет эллик Россия фуқаролигини олаяпти.

Интерфакс агентлигининг Россия ФМХга таяниб хабар қилишича, Россия фуқаролигини олувчилар орасида қозоғистонликлар биринчи, украиналиклар иккинчи, ўзбекистонликлар учинчи, арманистонликлар тўртинчи, қирғизистонликлар бешинчи ўринда турадилар.

Федерал миграция хизмати матбуот котиби Константин Полтораниннинг қайд этишича, МДҲ фуқаролари учун Россия фуқаролигини олишнинг енгиллаштирилган тартиби жорий йилнинг 1 июлига қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG