Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:12

Обама Эронга янги мужда йўллади


Барак Обама¸ 20 март кунги видеомурожаати билан Эрон раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилиш ҳақда кўпдан гапириб келган ваъдасини амалга оширишга киришди.
Барак Обама¸ 20 март кунги видеомурожаати билан Эрон раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилиш ҳақда кўпдан гапириб келган ваъдасини амалга оширишга киришди.

АҚШ президенти 30 йилдан бери совуқ уруш ҳолатида келаëтган Вашингтон -Теҳрон муносабатларини ўзгартиришга қаратилган қадамга қўл урди ва Наврўз муносабати билан Эрон халқига видеотабрик йўллади.

Обаманинг инглиз тилидаги Наврўз табриги ëзилган видеомурожаатнинг форс тилидаги субтитр билан 20 март куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 8 да Эронда намойиш қилингани айтилмоқда.

Бу сайловолди кампаниясидан бери Эрон билан бевосита мулоқот бошлашга ваъда бериб келган Барак Обаманинг оддий эронликлар ва Теҳрон раҳбарияти диққатини ўзига тортиш ниятидаги ноанъанавий уриниши сифатида кўрилмоқда.

- Бугунги янгиланиш мавсумида мен Эрон етакчиларига қарата очиқ гапирмоқчиман. Орамизда жиддий тавофут бор ва вақт ўтиши билан бу тавофут фақат кўпайиб борди.

Менинг маъмуриятим олдимизда турган барча муаммоларни дипломатия орқали¸ АҚШ¸ Эрон ва халқаро ҳамжамият ўртасида конструктив алоқалар шаклланишини рағбатлантириш орқали ҳал қилишга қатъий қарор қилган. Бу жараëнда таҳдидларга ўрин йўқ. Бунинг ўрнига ҳалол ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот истаймиз¸ деди Эрон раҳбарларига бевосита мурожаат қилган президент Обама.

1979 йилги Эрон Ислом инқилоби ва инқилоб кунлари Теҳрондаги АҚШ элчихонасининг босиб олиниб¸ 52 Америка дипломатининг 444 кун давомида гаровда ушлангани кетидан Вашингтон – Теҳрон ўртасидаги ҳар қандай муносабатлар буткул кесиб қўйилган.

1995 йилда Эроннинг ядровий қурол яратиш ниятидан ташвишга тушган Клинтон маъмурияти¸ АҚШ ширкатларининг исломий жумҳурият билан ҳар қандай олди-бердисини таъқиқловчи санкциялар жорий қилган ва жорий ой Обама бу санкцияларни яна кучда қолдиришга қарор берган эди.

Бу қарори Теҳронда норозилик билан қарши олинганидан саноқли кун ўтиб президент Обама Эрон раҳбариятини орадаги шубҳа ва ишончсизлик пардасини кўтариб¸ халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишга даъват қилди.

- Бугун сизда танлов имкони бор. АҚШ Эроннинг миллатлар жамоаси ичидаги ўз муносиб ўрнини эгаллашини истаëтир. Бу сизнинг ҳаққингиз¸ аммо бу ҳақ тинчликка террор ëхуд қурол воситасида эришиб бўлмасликни англаш маъсулияти билан баробар келади.

Бу ҳақ Эрон халқи ва маданиятининг ҳақиқий буюклигини тинч ҳаракатлар орқали намойиш қилиш билан ҳамоҳанг келади. Бу буюклик эса миллатнинг вайронгарчилик эмас¸ балки унинг бунëдкорлик ва яратиш қудрати билан ўлчанади¸ дея давом этди ўз видеотабригида президент Обама.

- Бугун сиз нишонлаëтган Янги йил муносабати билан мен Эрон халқи ва раҳбариятининг биз истаëтган келажакни тушунишларини хоҳлардим. Бу халқларимиз ўртасидаги мулоқотни жонлантириш¸ шерикчилик ва тижорат учун кенгроқ имконлар яратишни кўзловчи келажакдир. Бу эски яраларни биткизиб¸ бехатарроқ ва тинчроқ дунëда барчамиз бир-биримиз билан яхши қўшни бўлиб яшашни кўзда тутувчи келажакдир¸ деди АҚШ президенти Барак Обама Эрон халқи ва раҳбариятига йўллаган Наврўз видеотабригида.

Обаманинг Наврўз табриги
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:48 0:00


Обаманинг Эронга йўллаган бу дўстона муждаси халқаро майдонда олқиш билан қарши олинди.

Хусусан¸ Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Хавъер Солана¸ Обама мурожаатига юқори баҳо берди.

- Мен буни жуда конструктив мурожаат¸ деб баҳолайман. Эронликларнинг Обама айтган гапларга яхши эътибор қаратишларига умид қиламан. Бу мужданинг Теҳрон билан муносабатларда янги давр бошлашига ҳам умид қилмоқдаман¸ деди ЕИ расмийси.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ҳам¸ Обама видеомурожаатига шунга яқин баҳо берди.

- Биз Обама мурожаатини олқишлаймиз. Бизнингча¸ Обама маъмуриятининг Эрон билан сиëсий ва дипломатик алоқа ўрнатиш уринишлари жуда муҳим. АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг Эрон ядровий дастури билан боғлиқ хавотирларини бартараф қилишнинг энг яхши йўли шу¸ деб биламиз¸ деди юқори даражали Москва дипломати.

Айни пайтда расмий Теҳрон Барак Обама мурожаатини олқишлаб, эндиликда Оқ уй раҳбари ўз сўзларини амалда исботлаши лозимлигини таъкидлади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ёрдамчиси Али Акбар Жавонфикр расмий Вашингтон ўз хатоларини тан олиб¸ уларни тўғрилашга ҳаракат қилиши лозим, деган фикрларни билдирди.
XS
SM
MD
LG