Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:31

Мардикор поезди яна Россияга кетди


Янги йилни оила даврасида нишонлаб¸ баҳоргача уйда исиниб олиш ниятида ватанга қайтган мардикорлар¸ ишсизлик ва қашшоқлик туфайли¸ шароити кун сайин оғирлашаëтган Россияга қайтишдан ўзга чора топмаëтирлар.
Янги йилни оила даврасида нишонлаб¸ баҳоргача уйда исиниб олиш ниятида ватанга қайтган мардикорлар¸ ишсизлик ва қашшоқлик туфайли¸ шароити кун сайин оғирлашаëтган Россияга қайтишдан ўзга чора топмаëтирлар.

Кунлар илиши билан тожикистонлик мардикорлар сафар тадоригига тушди. 18 март куни Сўғд вилоятининг Хўжанд темир йўл станциясидан 300 нафар меҳнат муҳожири Россияга жўнаб кетди.

Россияни кўзлаб йўлга тушган тожикистонлик мардикорларни иқтисодий бўҳрон сабаб ишсиз ва пулсиз ватанига қайтиб келаётган ватандошларининг ҳикоялари ҳам йўлдан қайтара олмаяпти.

Қурбонбой ака Усмонов Истарафшан туманида истиқомат қилади. У 22 ёшга тўлган ўғлини Россияга кузатиш учун Хўжанд станциясига келган.

“Фарзандингизни ўзга юртга жўнатишга қўрқмайсизми?”¸ - деб сўраймиз у кишидан.

- Йўқ, чунки ўтган йили ҳам меҳнат қилиб қайтди, Худога шукр, бирор бир муаммо бўлмади. Бу йил ҳам ишончли одамлар билан кетаяпти, дейди Қурбонбой ака.

Замира исмли суҳбатдошимиз ҳам 2008 йилда Россиянинг Волгоград вилоятида ишлаб қайтган экан.

Озодлик: Сиз Россияга кетаяпсиз, у ерда иш тайинми?

Замира: Ҳа, ўтган йили ҳам ўша ерда ишлаганман.

Озодлик: Яшаётган жойингизда иш йўқми?

Замира: Иш бўлганда кетармидик...

Холбобо исмли суҳбатдошимизнинг айтишича, бу йил Россияда ишлаш янада оғирроқ бўлади.

- Бу иқтисодий буҳрондан ташқари Россияда ҳар йили муҳожирлар аҳволини янада қийинлаштираётган янги-янги қонунлар чиқаяпти. Мардикорларга ишлаш жуда қийин бўлаяпти.

Иш топилиб қолса, ўнлаб идораларга кириб, турли қоғозлар олиш керак. Мана шу қоғозларни олиш учун 12 -15 минг рубл сарфланади, дейди Холбобо.

Айни пайтда Татаристон республикаси Аҳолини иш билан таъминлаш ва муҳожирларга ҳуқуқий ёрдам бериш агентлиги раҳбари Маъруф Ҳожиев Россияга ишлаш учун келмоқчи бўлган тожикистонликларга “етти ўлчаб, бир кесиш”ни маслаҳат беради.

- Мен меҳнат муҳожирларига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, агар борадиган ва иш билан таъмин этиладиган жойингиз аниқ бўлмаса, яхшиси келманглар. Бу масалани олдиндан ҳал этинглар. Акс ҳолда, сизларга Россияда жуда қийин бўлади, дейди Маъруф Ҳожиев.

Маҳаллий таҳлилчиларнинг айтишларича, ўтган асрнинг бошларида Оқпошшо фармони билан ўрта осиёлик мардикорлар Россияга мажбуран олиб кетилган. Бугун эса тирикчилик сабаб¸ уларнинг ўзлари бу оғир қисматни танламоқдалар.

Аммо маҳаллий кузатувчи Мадина Сайфиддиновага кўра, Марказий Осиёнинг ҳамма давлатларидан ҳам Россияга мардикор бораётгани йўқ.

- Россияда ўзбек, тожик ва қирғиз мардикорларини учратиш мумкин. Лекин у ерда қозоқ ва туркман мардикорлари йўқ. Ваҳоланки, Марказий Осиё мамлакатларининг ҳаммаси мустақилликни қарийб бир вақтда қўлга киритган эдилар, дейди Мадина Сайфиддинова.
XS
SM
MD
LG