Линклар

Толибон яна талофот кўрди


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги Ҳелманд вилоятида рўй берган тўқнашувларда 30га яқин жангари ўлдирилганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, жангарилар билан тўқнашувлар Ҳелманд вилоятининг Герешк туманида рўй берган.

Пайшанба куни Ҳелманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида беш киши, жумладан, таниқли депутат Дод Маҳаммадхон нобуд бўлди.

Ушбу хуруж учун масъулиятни толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Шунингдек, пайшанба куни мазкур вилоятда рўй берган отишмаларда халқаро кучларнинг бир аскари ҳам нобуд бўлгани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG